1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚИЗИЛ РАНГЛИ КИЙИМ

3-07-2025, 09:40 103 Ўқиш режими + -
Маълумки, Ислом шариатида аёл кишиларнинг қизил рангдаги кийимлар кийишларига ҳеч қандай эътироз йўқ. Аммо эркакларнинг қизил рангда кийим кийишлари эса алоҳида аҳамият бериладиган масала. Ушбу масала юзасидан ўз муносабатларини билдирган айрим уламолар эркакларнинг шуҳрат ва зийнат учун қизил кийим кийишлари макруҳ бўлишини, уйда ёки хизматда қизил кийимлар кийишлари рухсат қилинишини айтишган.  Айрим уломолар эса эркакларнинг қизил кийим кийишлари  ҳаром эмас, аммо киймаслик афзал деган фикрларни беришган. 
 “Эркаклар қизил кийим кийса бўладими”,деган саволга Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати томонидан берилган жавобда шундай дейилади:    
 “Қизил кийим ҳақида келган турли мазмундаги ҳадисларнинг хулосаси шуки: эркаклар учун қип-қизил кийим кийиш мумкин эмас. Аммо кийим бошқа рангда бўлиб, унга қизил аралашган бўлса, бунинг зарари йўқ.
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: “نُهِيتُ عَنِ الثَّوْبِ الْأحْمَرِ، وَخَاتَمِ الذَّهَبِ، وَأَنْ أَقْرَأَ وَأَنَا رَاكِعٌ” (رواهُ الإمامُ النسائي).
яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен қизил кийим кийиш ва тилла узук тақишдан, рукуъ қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим”, дедилар (Имом Насоий ривояти). Валлоҳу аълам “.
 Хулоса қилиб айтамизки, эркаклар қип-қизил кийимларни зийнат ёки   шуҳрат учун кийишдан сақланмоқликлари, уни ўрнига  ўрнига оқ ва яшил рангли кийимларни кийишлари афзал бўлади. 
Руҳиддин Акбаров, 
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими