1441 йил 03 Шаъбон | 2020 йил 28 март, Шанба.
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:12
Sunrise
06:28
Dhuhr
12:42
Asr
17:08
Maghrib
18:57
Isha
20:12


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Солтия фирқаси

20-03-2020, 13:52 21 Ўқиш режими + -

Солтия фирқаси

 

         Мазкур фирқа хавориж фирқасининг ажорида туркумидан бўлиб, унга Сот ибн Усмон (бир рвоятда Солт ибн Абу Солт) асос солган.

         Бу фирқадагиларнинг фикрича инсон фитрат вақтида (яъни туғилганида) мусулмон  бўлмайди. Қачонки, бола  балоғатга етса унга ўзлари тушунган  Исломни даъват этишади,  қабул қилса уни  ўз сафларига қабул қилишади, бўлмаса йўқ. 

         Ўз сафларига биров келиб қўшилса ва исломни қабул қилса уни қабул қилишар, у улар учун биродарга айланар  ва ўз сафларига қўшиб олишар  эди. Унинг фарзандлари балоғатга етмаган бўлса уни мусулмон деб билишмас ва сафларига қўшмас эдилар.

         Улар бунақа тушунчани хаворижларнинг Саолиб ва Ажорида фирқаларидан олганлар. Бу икки фирқаларнинг даъволари қуйидагилардан иборат бўлган:

         “Кофирларнинг гўдаклари ҳам, мусулмонларнинг гўдаклари  ҳам биз учун биродар ҳам, душман ҳам эмасдирлар. Улар билан орамизда бароат(яъни, ора очиқлик) ҳам йўқдир. Қачон балоғатга етсалар, исломга даъват қилинадилар, қабул қилсалар иқрор бўлинади, инкор этсалар йўқ.”

         Уларнинг бу тушунчалари Аҳлис Сунна вал Жамоанинг ақийдасига зиддир. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: 

رسول الله صلى الله عليه وسلم أنه قال عن

(مَا مِنْ مَوْلُودٍ إِلاَّ يُولَدُ عَلَى الْفِطْرَةِ، فَأَبَوَاهُ يُهَوِّدَانِهِ أَوْ يُنَصِّرَانِهِ أَوْ يُمَجِّسَانِهِ)،

روى البخاري في صحيحه

“Ҳар бир туғилган бола фитратда(яъни, мусулмон бўлиб) туғилади. Кейин унинг ота –онаси уни ё яҳудий ё насроний ё мажусий қилиб қўядилар”.
 
Рустам Қиличев таржимаси

 

 

 

Энг кўп кўрилган
20 noyabr kuni O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Usmonxon Alimov hazratlari va Din ishlari bo‘yicha давоми...
Hududlarda faoliyat yuritayotgan otinoyilarning bilim va saviyasini yanada oshirish, shariat ilmlari, zamonaviy давоми...
Turkiya va Tatariston o‘rtasidagi tashqi savdo aylanmasi 314 million AQSh dollaridan 1 milliard AQSh dollarilik давоми...
Birlashgan Arab Amirliklari jahonda migrantlar uchun eng mehmondo‘st mamlakat sifatida e'tirof etildi. Bu hisobot давоми...
20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита давоми...
2020 - йил / 25 февраль
2020 - йил / 22 февраль
2020 - йил / 19 февраль