1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ашуро кечаси ва куни

3-07-2025, 10:01 192 Ўқиш режими + -
Халқимиз орасида Муҳаррам ойининг тўққизинчи куни Ашур кечаси дейилади. Бу кеча муборак кечалардан биридир. Ашур кечаси яхши дуолар қабул бўладиган вақтлар   ҳисобланади.  
 Муҳаррам ойининг 10 кунини эса Ашуро куни дейилади.  Шу кунда бева – бечора, етим-есирларга силаи раҳм қилиш катта савоб ишлардандир. Зеро, пайғамбаримиз с.а.в. :  “ Кимки ашуро кунида битта етимнинг бошини силаса, унинг ҳар бир соч толаси баробарида даражаси кўтарилади “ , деб марҳамат қилганлар. ( Ибн Аббосдан ривояти). Ва  мана шу ашур ойида бир киши ўз аҳли аёлига рўзғорини бутлаб берса, ёки нафақа қилса,  рўзғориниинг йил давомида ризқи кенгайади. Бу тўғрида ҳам ҳадисда: “ Ким Ашуро кунида ўз аҳли оиласига кўпроқ нафақа қилса ( яъни, рўзғорини бут қилиб берса) йил давомида унинг ризқи кенг бўлади”, дейилган.
 ( Ибн Аббос ривояти).
 Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло яқинлашиб келаётган Ашуро кечаси ва кунининг фазилатидан барчамизни баҳраманд қилсин! 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими