1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Жумъа айёмингиз муборак”дейиш бидъатми?

4-07-2025, 09:46 208 Ўқиш режими + -
“Сохта салафий”лар тижтимоий тармоқларда “Жумъа айёмингиз муборак” деган қутлов бидъат” деган даъвони қилмоқдалар.  Улар даъволарида: “Шариати Исломияда “Жумъа айёмингиз муборак” деган нарса йўқ. Мумкин эмас. Нима учунки, жумъа-қиёмат куни эълон қилинган кун. Қачонки, биз маҳшаргоҳдан ўтиб. жаннатда йиғилганимизда “жумъа муборак” деб айтилади. Саҳобалар бир-бирини жумъа билан табриклаган, жумъани фақат жумъа фарзи, деб билишган...”дейишмоқда. Бу ўринда улар жумъани байрам қилмаслик ва уни билан муборакбод иккита сабаб кўрсатмоқдалар:
Биринчи сабаб, Жумъа куни қиёмат содир бўладиган кун, ҳамма бу кунни қўрқув билан, хафахонлик ўтказиши лозим. Шундай кун билан бир-бировни қутлаш тўғри келмаслигини баён қилаяптилар.
Иккинчиси эса, жумъа билан саҳобалар бир-бирларини қутлашмаган, дейишади.
Биринчи сабабга жавобимиз шуки, жумъа куни мўмин-мусулмонларнинг байрам кунидир. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) “Албатта, бу (жумъа куни) байрам кунидир. Аллоҳ таоло уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (Шундай экан) ким жумъага келса, ғусл қилсин, агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин” (Ибн Можа ривояти) . Пайғамбаримиз с.а.в.нинг саҳиҳ ҳадисларига биноан мўмин-мусулмонлар бир-бирини табрикласа, бир-биридан аҳвол сўрас. нимаси ёмон. Яхши амаллар қилиш шариатга зид нарса эмас-ку.
 Иккинчи сабабга жавоб шуки, саҳобалар ороасида бир-бирини жумъа билан табриклаш ҳақида хабар келмагани рост бўлгани каби, уларнинг бир-бирларини жумъа билан табриклашдан қайтарганликларига ҳам хабар келмаган. Саҳобалар қилмаган ишларнинг ҳаммасиси ҳам бидъати залола бўлмайди.  Ислом шариатига зиддияти бўлмаган янги амалларни мақбул эканлигига далолат қиладиган қуйидаги ҳадисга эътибор берайлик:   
Пайғамбар с.а.в: “Кимки агар Исломда бирорта яхши янгилик пайдо қилса, ўша пайдо қилувчига ( унинг янгилиги учун) ажр бордир ва ўша амални ундан кейин давом эттирганларнинг ажри ҳам камайтирилмаган ҳолда бир ҳисса улуш бордур. Агар кимки Исломда бирор ёмон янгиликни пайдо қилса, ўша  қилувчига ( у янгилиги учун) гуноҳ бордир ва ундан кейин ўша амални давом эттирувчиларга  гуноҳдан камайтирилмаган ҳолда бир ҳисса бордир” (Имом Муслим ривояти). 
Масалан, илм ва тарбия топиш учун мактаб, институт, университетлар ташкил қилиш ва уларга бориш. Ёки дарддан даво топиш учун касалхоналар пайдо қилиш, уларга бориш ҳам яхши бидъат ишлар ҳисобланади. Саҳобалар илм олиш учун мактаб, институтга бормаган. Ёки дарддан шифо топиш учун касалхоналарда ётишмаган.  Аммо бу ишлар пайдо яхши ишлар ҳисобланади. Шунга ўхшаш мўмин-мусулмонларнинг жумъа кунини қадрлаш, уни билан бир-бирларини   табриклари ҳам яхшилик ҳисобланади. У ёмон залолат эмас. 
Жумъа куни “жумъа муборак” дейиш гуноҳ иш эмас, балки ажрли амалдир. 
Аллоҳ таоло барчамизга Жумъа кунини муборак қилсин!
РуҳиддинАкбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими