Ҳозирги кунда мутаассиб гуруҳлар динда чуқур кетмоқдалар.Динда чуқур кетиш, уни оғир қилиб кўрсатиш одамларни диндан безитади.
Одамларга динни енгил қилиб кўрсатишимиз, уни оғирлаштирмаслигимиз балки яхшилик хушбарини беришимиз лозим. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом Муоз разияллоҳу анҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, – деган эканлар (Имом Бухорий ривояти).
Аслида ислом дини пойдевори бағрикенглик ва енгиллик асосига қурилгандир. Шу маънода, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади”.
Шунингдек, Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Динда чуқур кетадиган (мутанаттиъийн)лар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганларлар ҳалок бўлди”, – дейилади (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ дини бардавом қилиб, турли хил адашишликлардан асрасин!
РуҳиддинАкбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими