1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Бир-бирларингизга муҳаббатли бўласиз”

7-07-2025, 09:57 92 Ўқиш режими + -
Инсон ҳаётда яшар экан ҳар хил кайфиятли кунларни бошидан ўтказади. Баъзан хурсандчилик кайфиятида бўлса, баъзан хафа ҳолатда бўлади. Инсон ўзининг кайфиятини кўтариш учун бошқа кишининг кайфиятини кўтаради. Имкони топиб бошқа кишига ҳадя беради. Бир-бировга ҳадя бериб туриш ҳам инсоннинг кайфияти яхши бўлишга олиб келади. 
Ҳадя улашиш инсонларнинг бир-бирига бўлган муҳаббатини зиёда қилади. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.):“Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло бир-биримизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни зиёда қилсин!
Руҳиддин АКБАРОВ,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими