Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, 📿Пайғамбар алайҳиссалом Исро кечасида Иброҳим алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтдилар.
Иброҳим алайҳиссалом: Эй Жаброил, ёнингиздаги бу ким?-деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: Бу 📿Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдирлар, деб жавоб бердилар.
Шунда Иброҳим алайҳиссалом 📿Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга: Умматингизга буюринг, жаннат дарахтларини кўп эксинлар. Зеро, жаннатнинг тупроғи унумдор ва ери жуда кенг, дедилар.
Пайғамбар алайҳиссалом: жаннатнинг дарахтлари қайси?-деб сўрадилар. Иброҳим алайҳиссалом: "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ" калимаси, деб жавоб бердилар.