Баҳоуддин Нақшбанд бобомизнинг дунёга машҳур “Дил баёр, даст бакор” деб айтган сўзлари диққатга сазавор. У зот “Дил баёр, даст бакор” деганда албатта, “Қалбинг Аллоҳнинг зикрида, қўлинг меҳнатда бўлсин”деган тушунчани илгари сурганлар.
Ҳар бир инсоннинг қалбида ҳар бир дақиқа Аллоҳни эслаш бўлса, Ундан қўрқиш бўлса ва шу билан бирга қўли меҳнатда бўлса, у инсон дунё ва охиратда энг бахтли инсондир. Қалби Аллоҳда, қўли меҳнатда бўлган кишилар дунё ва охиратда нажот топадиган кишилардир.
Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да мўъмин-мусулмонларни “Яна шундайлар борки” деб таърифлаб, уларнинг тилагини шундай ифодалайди:“ Эй Раббимиз,бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин”, -дейдилар” (Бақара сураси, 201-оят).
Аллоҳ таоло барчамизга дунё ва охиратда яхшилик ато қилиб, дўзах азобидан паноҳ берсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими