Бахт-саодат нима?
11518
16-07-2025, 10:12
311
Ўқиш режими
+
-
Одам боласининг бахт-саодати нима, деган савол берилса, ҳар ким ҳар хил жавоб беради. Одам боласининг бахт-саодати бу унинг энг аввал Аллоҳнинг тақдирига рози бўлишидир. Одам боласининг бахти-саодати ҳақида ҳадиси-шарифда шундай дейилади:“Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлмоғи Одам боласининг бахтлигидир. Аллоҳнинг истихорасини тарк қилмоғи одам боласининг бахтсизлигидандир. Аллоҳнинг ҳукмидан ғазабланмоғи одам боласининг бадбахтлигидандир” (Имом Термизий ривояти).
Шу сабабли доимо Аллоҳ таолонинг ҳукмидан ғазабланишдан сақланиб, Унинг ҳукмига рози бўлиб яшашимиз лозим.
Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими