Халқимиз “Мусичанинг ҳам уяси бузилмасин” дейди. Дарҳақиқат, ҳеч бир кишининг оиласи бузилмасин. Чунки инсон учун оила азиз бир даргоҳ. Уни авайлаш, уни ҳар хил ҳолатлардан асраш лозим.
Кўп ҳолларда Оилавий ажримларга ёшларнинг бир-бири тушунмаслиги, қудаларнинг ўзаро келишмаслиги сабаб бўлади.
Аслида бир-биримиз билан ихтилофга бормасдан, ёшларга тўғри насиҳат қилиб, уларни иноқликка чақиришимиз керак.
Пайғамбаримиз (с.а. в) “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофга тушиб қолмасин” деганлар. (Имом Муслим ривояти)
Келин ва куёвлар, қуда-андалар орасидаги зиддиятлар бартараф қилиш, уларнинг қалбларини бир-бирларига меҳрли, муҳаббатли бўлиши оилаларнинг бардавом бўлишида жуда муҳим.
Инсон бор хато қилади. оилада бирор хато-камчилик ўтган бўлса, кечиримли бўлиш фазилат ҳисобланади.
Бу ҳақда ҳам пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:“Бану Одамнинг барчаси кўп хато қилувчидир. Кўп хато қилувчиларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир”. (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти)
Хулоса қилиб айтамизки, ҳаммамиз ҳамкор бўлиб, хатоларимизни тўғрилашимиз, бир-биримизни кечириб, оилавий ажримларни олдини олишга ҳаракат қилишимиз лозим. Юртимизда бирорта ҳам оилавий ажримлар бўлмаслигига эришишга интилайлик!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими