Ибн Муфлиҳ: “Овқатланаётган вақтда тасмияни бошқаларга эслатиш учун ҳам баланд овозда айтиш лозим”, деди.
“Ал адаб” асаридан.
Изоҳ: Тасмия деб, Аллоҳнинг исмларидан қайси бирини бўлса ҳам зикр қилинишига айтилади. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим товоқда бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй ғулом! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!» дедилар. Шундан сўнг ейишим шундай бўлди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.