Албатта, ўтаётган ҳар бир вақт ғаниматдир. Ислом дини ҳар бир мусулмонга вақтни қадрлашга чақиради. Чунки вақтнинг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланишлик, дин ва дунёга манфаат берадиган хайрли ва савобли ишлар билан машғул бўлиш барчанинг, хусусан биз мусулмонларнинг ҳам муҳим вазифасидир. Зеро вақтнинг қиймати бебаҳодир
Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Икки неъмат борки, кўп инсонлар улардан маҳрумдир, Улар: Соғлиқ ва бўш вақтдир ”. (Имом Бухорий ривояти.)
Дарҳақиқат, бўш вақтдан унумли фойдаланишимиз лозим. Айримлар вақтини ижтимоий тармоқларда бекордан бекорга ўтказадилар. Бунинг ўрнига вақтларини илм олишга, яхши амаллар қилишга сарфлаганларида яхши бўлар эди.
Аллоҳ таоло ўтаётган вақтларимизни ғанимат билиб, уни дунё ва охират фойдасига ишлатишни насиб қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими