Кунларнинг саййиди
11553
25-07-2025, 09:41
155
Ўқиш режими
+
-
Ҳафта кунларининг саййиди жумъа кунидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Албатта, жумъа куни кунларнинг саййидир ва у Аллоҳнинг наздида улуғроғидир” (Ибн Можа ва Байҳақий ривояти).
Жумъа куни ғусл қилиб, тоза либослар кийиб жумъа намозини масжидларда жамоат бўлиб ўқиш учун борамиз. Пайғамбар (с.а.в.) “Албатта, бу (жумъа куни) байрам кунидир. Аллоҳ таоло уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (Шундай экан) ким жумъага келса, ғусл қилсин, агар унда хушбўй атир бўлса, ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин” (Ибн Можа ривояти)
Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жумъа кунидир. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумъадир! У куни Одам яратган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат куни ҳам жумъа кунидадир” ( Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга ҳафта кунларининг саййиди бўлган жумъа кунини муборак қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими