1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Инсон фитратидаги ўн нарса

29-07-2025, 12:42 141 Ўқиш режими + -
Аввалам бор, “фитрат” сўзининг маъносига эътибор берадиган бўлсак,  “Фират” сўзи арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “софлик”, “яратилган”, “табиат”, “асл ҳолат” деган маъноларни англатади. Аллоҳ таоло “Фотир”, У яратган нарсалар эса “фитрат”дир. Айрим уламоларимиз эса “ Инсон фитрати бу — банда ўзининг яратилган эканини ва унинг Яратувчиси борлигини билишга лаёқатли табиати” деган тушунчани беради. 
“Фитрат” сўзини Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Ўзларининг қуйидаги ҳадисларида ишлатганлар: “Ҳар бир туғилган (гўдак) Ислом фитратида туғилади. Уни ота-онаси яҳудий қилади ё насроний қилади ё мажусий қилади...”  (Имом Бухорий ривояти).
Инсон фитратидаги  қуйидаги ўн нарса бор:
  1. Мўйлабни қисқартириш;
  2. Мисвок қилиш;
  3. Бурунга сув олиш:
  4. Тирноқларни олиш;
  5. Бўғимларни ювиш;
  6. Қўлтиқ тукини олиш;
  7. Соқол қўйиш;
  8. Қовуқ тукини қириш;
  9. Оғизни чайиш;
  10. Истинжо ( пешобнинг қолдиқларини сув билан ювиш) қилиш.
 
Бу ҳақда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ўн нарса фитратдандир: мўйлабни қисқартириш, соқолни қўйиш, мисвок қилиш, бурунга сув олиб, қоқиш, тирноқларни олиш, бўғимларни ювиш, қўлтиқ тукини юлиш, қовуқ тукини қириш, сувни кесиш», дедилар». Закариё айтади: «Мусъаб: «Ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».Қутайба қўшимча қилади: «Вакиъ: «Сувни кесиш», яъни истинжо қилиш», деб айтди». (Имом Муслим ривояти).
 
Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё саодатига муваффақ қилсин!
 
                                                          Руҳиддин Акбаров,                                                                                                                                                                            ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими