Алҳамду-лиллаҳ, барчамиз мўъмин-мусулмонмиз.Биз мўъмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салавот айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта саловот айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳларимизни ўчирилади, ўн даража мартабимиз кўтарилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ривоятлари). Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги саловот берилади:
اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد
Алло́ҳумма солли васаллим ала́ набиййина́ Муҳаммад
Маъноси: Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими