1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ПОКЛИК — ИМОНДАН

4-08-2025, 18:28 212 Ўқиш режими + -
Ислом динимизда поклик ва озодалик энг асосий қадриятлардан бири ҳисобланади. Чунки банда ўз танаси, кийими, уйи ва муҳитини пок сақламас экан, унинг ибодати ҳам тўлиқ бўлмайди. Шу боис, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Поклик — имоннинг ярмидир.”(Имом Муслим ривояти)
Бу ҳадис бизга шунчалик улкан маъно берадики — ҳар бир мусулмон киши аввал ўзини ва атрофини тоза сақлаш билан имонини мустаҳкамлаши лозим экан.
 Кўчада юрганда   ахлатни кўриб, уни четга суриб қўйиш — бу ҳам ибодат, бу ҳам садақа. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганлар:
“Ердаги озорли нарсани олиб ташлаш — садақадир.” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
 “Аллоҳ тавба қилувчи ва покизаларни яхши кўради.”(Бақара сураси, 222-оят)
Бугунги кунда маҳаллаларимиз, кўчаларимиз масжидларимиз, боғча ва мактабларимизнинг тозалиги барчамизга боғлиқ. Озодалик фақат аёлларга тегишли иш эмас. Эркак, бола, кексалар — ҳар бир мусулмон ўз масъулиятини ҳис қилса, юртимизда барака ва соғлиқ бўлади, касаллик йўқолади. Ҳар, бир   ота-она ёшларга тозаликни ўргатиши шарт. Бу фақат моддий тозалик эмас, руҳий ва қалб поклиги ҳамдир..
 
Ш Абдуллаева, Шаҳрисабз туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масаласи буйича ўринбосари