19. Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Хотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир.
Ибн Сино
20. Ҳаёт менга ўргатди:
– Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга суянмаслик керак. 17
– Дўст жуда ҳам нодир.
– Севиклигинг хиёнатчи бўлиши ҳам бордир.
– Яқинларинг ҳам «ўтиб кетаверадир».
– Ёлғиз Аллоҳгина қодир.
– Агар дунё бир ғам денгизи бўлса, мен ундан сабр қайиғи
билан сузиб ўтишим керак.
21. Маъсият – ёпиқ эшик.
Агар уни очишга бир марта журъат қилсанг, кўп марталаб
очиш сенга осон бўлиб қолади. Бу шундай бир қадамки, ортидан
бир нечта қадамлар эргашиб келади. Шу боис, сен биринчи
қадамни «ўлдириш»га интил.
22. Орифлардан бири:
«Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират
жаннатига ҳам кирмайди», деди. «У нима экан?» дейишди.
Шунда у: «Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри», деб жавоб
берди.
У яна айтади: «Қалбдан шундай бир кечинмалар ўтадики, мен
ўзимча: «Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолатда бўлишса, жуда
ҳам ширин ҳаёт ичра бўладилар», дейман».
"اللَُّ ه َّ م إِِّ ني أَ ْ سأَلُ َ ك ُ حبَّ َ ك َ و ُ ح َّ ب َ م ْ ن ُِ يحبُّ َ ك، َو َ الع َ م َ ل الَِّ ذي يـَُبـلِّغُِني ُ حبَّ َ ك؛ اللَُّ ه َّ م ْ اجَ ع ْ ل ُ حبَّ َ ك أَ َ ح َّ ب إََِّ لي ِم ْ ن
نـَْف ِ س َ ي وأَْ هلِ َ ي وِم َ ن الَْ م ِ اء البَ ِ ارِ د"
«Аллооҳумма иннии ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман
йуҳиббука вал-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббак.
Аллоҳумма-жъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии
ва минал-маа‘ил-баарид».
Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан Ўзигнинг муҳаббатингни
ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг
муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман.
Аллоҳим! Муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ
сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин».
Имом Термизий ривояти.
ُ سْب َ ح َ ان اللهِ َوِبحَْ م ِ دهِ َ عَ دَ د َ خْلِ قِ ه َوِ ر َ ضا نـَْف ِ سِ ه َوِ زنَةَ َ عْرِ شِ ه َوِمَ د َ اد َ كلَِ ماتِِ ه
«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии ъадада холқиҳии ва ридоо
нафсиҳии ва зината ъаршиҳии ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: Махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча,
Аршининг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд
айтаман ва Уни поклаб ёд этаман.