Айрим кимсалар жамият кишилари орасида фитна-фасод ишларни тарқатишга ҳаракат қиладилар. Ислом динида бузғунчилик қилиш қораланади. Бузғунчиликнинг ҳар қандай кўриниши оғир гуноҳ ҳисобланади.
Улар ўзлари билиб туриб, фитна-бузғунчилик ишлар билан шуғулланадилар. Уларнинг бузғунчи ишларни ёйишдан мақсади мусулмонларни чалғитиш, улар орасига ихтилоф, нифоқ солишдир.
Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).
Шу сабабли бузғунчи ишнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўлида бўлишга ҳаракат қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳидоят ва тавфиқ ато қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими