1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТЎЙ ВА МАРАКАЛАРНИ ИСРОФГАРЧИЛИКСИЗ ЎТКАЗАЙЛИК

11-08-2025, 15:18 239 Ўқиш режими + -
Инсон ҳаётида шодликли кунлар — Суннат тўй  никоҳ тўй  маърака каби маросимлар катта ўрин тутади. Бу кунлар ҳар бир оила учун эсда қоларли, дуолик кунлар бўлиши керак. Лекин сўнгги йилларда бундай тадбирларни ҳаддан ташқари дабдаба билан ўтказиш одат тусига кираётгани кузатилаяпти. Аслида эса бу тўғри эмас, чунки ортиқча харажат – исрофдир, исроф эса ҳам шариатга, ҳам ақлга зид.
Аллоҳ таоло Қуръон каримда марҳамат қилади:
"… Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас "(Аъроф сураси, 31-оят)
Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам) эса:
 “Энг яхши тўй — камхарж бўлган тўйдир”, – деб марҳамат қилганлар.(Ибн Можа ривояти)
Бугунги кунда кўпчилик “ўзимдан ўтганлардан ортиқ бўлсин”, “қўшнимдан қолмай”, “меники катта туй чиқсин” деган ниятлар билан тўйларни зўр булишга ҳаракат қилади. Бироз кўз-кўзчилик, бироз одамларнинг “не дейди?” деган гапидан ўйлаб, ҳар куни қиммат овқат, хонанда, кортеж, видеотасвир, тўрт беш хил кийим, бир неча хонлик тўйхона каби нарсаларга катта пул кетказишмоқда.
Аслида эса тўй – икки ёшнинг ҳаётини бошлаши, уларга дуо бериш, уларга яхши ният тилаш учундир. Бу мақсадни эришиш учун ортиқча дабдаба шарт эмас.
ИСРОФ НИМАЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ?
Қарзга ботамиз: Аксар ҳолларда бундай дабдабали тўйлар ота-онани қарзга ботаётганига сабаб бўлаяпти.
Кўз-кўзчилик авж олади: Маросим муҳити самимиятдан кўра, риёкорликка айланиб бормоқда.
Оилавий келишмовчилик келиб чиқади: Эртага қарз тўлаш масаласи турмуш қурган ёшлар ўртасида муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Инсонлар уртасида рақобат: Бошқалар ҳам шунга ўхшаш тўй қилишга уриниб, ўз имкониятидан ортиқча харажат қилади.
Содда ва самимий маросимлар ўтказайлик. Ҳаммасига ўхшаш бўлиши шарт эмас.
Тўйда муҳтожларни унутмайлик – бир-икки овқатга кетадиган маблағни эҳсон қилиб, ҳақиқий дуо олайлик.
Маслаҳат билан иш тутаяпмизми? – Ҳар бир маросимни оилавий маслаҳат билан, ҳиссиёт эмас, ақл билан ташкил қилсак, баракаси ҳам бўлади.
Қизлар ва ўғилларимизни тўғри тарбиялайлик, уларни оддийлик, шукроналикка ўргатайлик.
Тўй ва маъракаларни исроф қилмасдан, шукр билан, самимият билан ўтказиш – ҳам шариатга, ҳам замон талабига тўғри келади. Барча нарса ниятга боғлиқ. Агар ниятимиз тўғри бўлса, Аллоҳ таоло ҳам беради, ҳам барака қилади. Ортиқча харажат билан эмас, самимий дуо, соф ният ва яхши ниятлар билан маросимларимизни ўтказайлик.
Барака – камхаржликда. Дуо – самимиятда. Исроф – шайтоннинг ишидир.
Ш Абдуллаева,
Шаҳрисабз туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари