«Ҳикматлар – саодатга етаклар»
26. Таҳажжуд намозини ўқиш учун тунда уйғона олмайдиган
бўлсанг, ухлашдан олдин икки ракъат намоз ўқиб олишдан сени
нима тўсмоқда?!
27. Умар ўлимлари олдида йиғладилар. Шунда у кишига:
«Нега йиғлаяпсиз?» дейилган эди, у киши: «Аллоҳнинг ҳузурида
улкан ҳисобланадиган бирор гуноҳни ўзимча кичик санаб, қилиб
қўймаганмикинман, деб қўрқмоқдаман», дедилар.
28. Бир ҳакимдан: «Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?» деб
сўрашди. Шунда у қуйидагича жавоб берди:
«Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта
бўлишга ошиқишади. 22
Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, молдунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади.
Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф
қилишади.
Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини
унутишади.
Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни
яшайдилар».
29. Қиёмат кунидаги энг катта ҳасрат-надомат – тоатибодатларингни бошқанинг тарозусида кўришингдир.
Аллоҳим! Тилларимизни ғийбат ва чақимчиликдан асра!
30. Жисмнинг айбларини бир метр мато тўсади. Лекин
фикрнинг айбларини биринчи баҳсу мунозаранинг ўзиёқ очиб
беради. 23
31. Бахт-саодатга: «Сен қаерда яшайсан?» дейилди. У:
«Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлганларнинг қалбларида»,
деди.
32. Йўлда тепаликка чиқиб кетаётганингда одамлар билан
мулойим муомалада бўлгин, чунки пастга тушаётганингда ҳам
уларга рўпара бўлишинг бор. 24
33. Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги
барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш,
иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб
қўяди.
Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда
сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри
бўлади.
Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?! «Ҳаййа
ъалас-солааҳ! Ҳаййа ъалал-фалааҳ!» (Намозга келинглар!
Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай
туриб муваффақият сўрайсан?!
Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан
қилгин! 25
34. Ҳар бир боққа атиргул экишинг яхши. Лекин ҳар бир
тилга Аллоҳнинг зикрини экишинг унданда яхши.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи.
(Маъноси: Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд
айтаман.)
35. Аллоҳнинг муҳаббатини қалбингга чиз, шунда унинг изи
аъзоларингда намоён бўлади.
36. «Отифа»ни – ҳис-туйғуларни шариат билан чегаралаб
қўйилмаса, у «осифа»га – бўронга айланади. 26
37. Юрагинг сиқилса, ҳеч бир инсонга шикоят қилма! Балки
«Роббим! Мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг
раҳмлисисан!» дея такрорлайвер.
38. Садақа қилаётганингда сен маблағларингни йўқотаётган
бўлмайсан, балки уни бошқа бир пайт учун ўзингга жўнатаётган
бўласан. 27
39. Бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни онаси: «Эй Абу
Ҳурайра!» деб чақириб қолди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
«Лаббай!» деди-ю, «Лаббай!» деган пайтида овози онасининг
овозидан бироз баланд бўлиб кетганини сезиб, истиғфор айтишга
ўтирди. Кейин бозорга бориб, иккита мамлук қул сотиб олиб,
мазкур гуноҳига тавба сифатида уларни Аллоҳнинг йўлида озод
қилди.
Бизларнинг ҳолимиз қанчалар аянчлик-а?!
40. Кактус ўсимлигидан сенга олма беришини кутма!
Нарсаларнинг аслини ва ўтмишини билишга интил, токи
келажакда улардан сенга зарба етмасин.
41. Ҳаёт қийинчиликларига қарамай, ҳалолликнинг ўзига хос
хушбўй таъми бор. 28
42. Ғам-ташвишларингизнинг турини билмайман-у, лекин
барча ғам-ташвишларнинг шифоси Қуръон эканини биламан.
43. Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин
гапириб қўйиб кўп марта афсусландим.
Умар ибн Хаттоб