1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дабдабали тўйларимиз бахтимиз гарови эмас

11-08-2025, 15:59 225 Ўқиш режими + -
Юртимизда туйлар азал-азалдан оила босқичи, инсон ҳаётидаги энг муҳим  қадамлардан бири ҳисобланган.
Тўйларимизда меҳр, ҳурмат ва миллий урф-одатлар   мужассам бўлган. Бироқ  бугунги кунда  бу гўзал аньаналар аста-секин ўз асл моҳиятини йўқотиб, дабдабозлик, ортиқча сарф - ҳаражат ва кўз-кўз қилиш  воситасига айланиб бормоқда. Ота оналар  фарзандининг бахтини истаб, қўлидан келганини эмас, кўпчиликка дабдабали обрўли бўлиши учун чегарадан ошиб ортиқча дабдабага берилиб кетмоқда. Юз кишилик тўй бўлиши мумкин бўлсада, беш юз кишилик тўй қилинмоқда. Нафақат молиявий томондан, балки руҳий босим ҳам ортмоқда: "Қариндошлар нима дейди? "Қўшниларимиз тўйимизни қандай баҳолайди?  деган саволлар тўй эгаларини қийнайди. Бу ҳолат ўз-ўзидан бир неча муаммоларни келтириб чиқаради.
1.Камбағал оилалар қарзга ботади.
2.Кўз - кўз қилиш оқибатида ҳасад  ва риё кучаяди.
3.Асосий эътибор тўйга эмас, турмушнинг ўзига қаратилиши кераклиги унитилади.
Аслида  бахтли оила-бу меҳрли муносабат, ўзаро тушуниш, сабр, ҳалоллик ва фидойиликка асосланган оила. Кўр- кўрона ортиқча сарфлар, дабдабали тўйлар  бу бахтни кафолатламайди. Баъзан оддийгина никоҳ маросими  билан  турмуш қуриб, бахтли ҳаёт кечираётган оилаларни кўришимиз мумкин. Бу ҳаётимизда айни ҳақиқат. Шу боис  жамиятимизда   соғлом фикрли, ўртача  ва оқилона  ёндашувни   шакллантириш муҳим. .
Давлатимиз томонидан ҳам тўй маросимларни ихчамлаштириш, исрофгарчиликка барҳам бериш бўйича қарорлар ва тавсиялар  берилмоқда. Бу нафақат иқтисодий, балки маънавий енгиллик ҳам олиб келади.
Тўй - бу ҳаётнинг бошланиш нуқтаси якуни эмас. Уни ортиқча сарф ҳаражат  дабдабалар билан эмас, оддийлик ихлос ва барака билан ўтказиш ҳар биримизнинг  ижтимоий ва маънавий масъулиятимиздир.
Бахт дабдаба эмас - бахт қалблар уйғунлиги, сокин ҳаёт тинч оила  муқаддас даргоҳда яшаб уни асраб авайлашдадир.
Б. Хаитова,
Китоб тумани Тупчоқ МФЙ отинойиси