Оилавий ажримларни олдини олиш бугунги кундаги долзарб ишлардандир, чунки инсон учун оила азиз бир даргоҳ. Уни асраб авайлаш, ҳар хил ҳолатлардан муҳофаза қилиш лозим.
Кўп ҳолларла оилавий ажримларда ёшлар бир-бирларини тушунмаслиги, қайнона-келин муносабатлари, яъни айрим ҳолатларда билиб билмай хато қилиб қўйишлари, шу хато туфайли муросага келолмай ўзаро келишмовчилик келиб чиқиши сабаб бўлмокда.
Инсон бор хато қилади. Оилада бирор камчилик ўтган бўлса кечиримли бўлиш фазилат ҳисобланади. Бу ҳақда Пайгамбаримиз саллоллоҳу алайхи васаллам шундай мархамат қиладилар: "Бани одамнинг барчаси кўп хато қилувчидир, кўп хато қилувчиларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир" (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти), хадис: "Оилавий ҳаётда эр-хотин бир-бирига маслаҳатчи бўлиши керак". Бу ҳадис эр-хотин бир бири билан маслаҳатлашиб, биргаликда қарор қабул қилишлари лозим эканлигини таъкидлайди.
Яна бир ҳадисда: "Эр-хотин бир-бирига либос кабидир" дейилади.
Бунда эр-хотин бир бири билан шундай яқин эканини ва бир бирини ҳимоя қилишлигини таъкидлайди.
Шу боисдан ажримларни олдини олиш, оилани асраб қолиш ва болалар тирик етим бўлмаслиги учун биз отинойилар ҳам ўз фаолиятимиз давомида оилаларни муросага келтириб, тинч-тотув яшашлари учун маслаҳатлар бериб насиҳатлар қилиб келмокдамиз. Хулоса қилиб айтганда, оилани асраб авайлаш ҳар бир мўмин мусулмоннинг бурчидир.
Г.Қурбонова, Китоб тумани Халқлар дўстлиги МФЙ отинойиси