1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эрта турмушнинг салбий оқибатлари!

12-08-2025, 10:17 253 Ўқиш режими + -
“Ислом динида ҳали балоғатга етмаган, турмушга тайёр бўлмаган ўсмир қизларни узатиш ёки никоҳлаш мумкин”, деган гап йўқлигини матбуотда жуда кўп бор таъкидлашади. Ҳатто балоғатга етган, жисмоний тарафдан турмушга тайёр йигит, агар оилани боқа олмаса, унинг уйланиши шарт эмаслигини ҳам кўп бор айтишган.
Айни пайтда шифокорлар 16–17 ёшли қизлар турмушга тайёр эмаслиги, ҳомиладорлик ва туғруқ ҳолатида қийналиб қолаётганини таъкидлаб, уларни 19-20 ёшларида турмушга беришни, йигитларга 20-22 ёшларда уйланишни тавсия қилмоқда. 
Эрта никоҳ ва эрта туғруқ каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эрта никоҳнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш ҳамда жамиятда аёлларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий мавқеини мустаҳкамлаш, аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилашга қаратилган мазкур ҳужжатларга асосан никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди. Шу билан бирга никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш эндиликда маълум жавобгарликларни келтириб чиқаради.
Бундан кўзланган асосий мақсад – она-бола саломатлигига салбий таъсир этаётган ҳолатларнинг олдини олиш, келгуси наслларнинг ҳар томонлама соғлом онадан дунёга келишини таъминлашдан иборатдир.

Н.Набиева
Кўкдала тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари