1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш

12-08-2025, 10:38 125 Ўқиш режими + -
Айрим кишилар таҳоратда масҳ тортишни бидъат деган даъволарни қилишади. Уларнинг даъволарига кўра таҳоратда бўйинга масҳ тортиш ҳақида на оятда, на ҳадисда далил йўқ, эмиш. 
Аслида “Аҳли сунна жамоа” уламолари наздида таҳоратда бўйинга масҳ тортиш  мутаҳаб амал.   Бу ҳақда қуйидаги далиллар бор:
  1. Лайсдан, у Толҳадан, у отаси (Мусорриф0дан, у бобосидан ривоят қиланади: “У Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бошларига масҳ тортганларини, бўйинларининг орт томонидан олд томонигача етказганларини бир марта кўрган”. (Имом Аҳмад ривояти).
  2.  Абулҳасан ибн Форис ибн Умар (р.а.) ривоят қилинади:
“Ким таҳорат қилиб, икки қўли билан бўйнига масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”.
 
  1. Имом Баззор Воил ибн Ҳужр (р.а.)дан ривоят қилинади: 
“...Сўнгра бошларига уч марта, қулоқларининг сирт тарафига ва бўйинларининг сирт тарафига масҳ тортдилар”.    
 
Хулоса қилиб айтамизки, юқоридаги далилларга кўра таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъат амал эмас, балки мустаҳаб амалдир.
 
                    Манбалар асосида Р. Акбаров тайёрлади