1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳар нарсанинг ўлчови бор

13-08-2025, 15:35 155 Ўқиш режими + -
Тўй-ҳамманинг диққатини тортадиган оммавий саҳна. Тўй-ички ва ташқи маданиятимизни намойиш қиладиган спектакл. Биз ҳар бир ҳаракатимиз билан миллатнинг номидан гапираётганимиз ёддан чиқмаслиги лозим. Миллатнинг обрўси, шаъни ҳар биттамизга тааллуқли эканини бироз унутиб қўйдик чамамда.
Айтингчи, тўйингизга беш юз, олти юзлаб одам айтиб ош бердингиз. Хўш, бу сарф –харажатлар қоронғи гўрни равшан қила оладими? Нафсга ружу қўйган одам Худони унутади. Бу дунё хою-хаваслари эса қалбдаги эзгулик, меҳр булоғининг йўлини тўсувчи тиқилмага айланади.
Динимиз нуқтаи назарида исрофгарчилик ноҳақ, ҳаром-хариш йўлларга мол-дунё сарфлашдир. Агар инсон бору йўғини ҳақ йўлда сарф қилиб битирса ҳам, исрофга йўл қўйган ҳисобланмайди. Аммо ноҳақ ишга, ҳаром-харишга арзимаган пул сарфласа хам, исрофгарчиликка йўл қўйган бўлади.
“Исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса Роббига ўта ношукур бўлгандир” (Исро сураси, 27- оят). Исрофчилар неъматнинг қадрига етиб, шукр этса, уни исроф қилмасдан, ризқ - рўз берган Зотнинг розилиги йўлида сарф қилган бўларди.
Бугунги кунда қайнотаю-қайнона берадиган бисотларидан орланмай, тўйхонага гўё бутун бошли савдо дўконини кўчириб келгандай, донғини кетказишни, мақтанишни ўйлайдиган йигитларимиз кўпаяётгани ёлғон эмас. “Мен эркакман!” деб кўкракка уриб қўйиш феълида бўлганлар, қани сиздаги мардоналик? Сарф-харажатларни меъёридан ошираётган аёлингизга сўзингиз ўтмай қолдими?  Заифангиз нотўғри иш қилса, сиз ҳам қўшилиб кетаверасизми? Ахир оила бошлиғи деган отингиз бор, ўрнингиз, орингиз қани?
Оилавий ажримлар кўрилаётган жойда мустақил фикр айтолмай, онасининг оғзини пойлаётган, йигитчиликни қўлдан бой бераётган куёвтўра, изиллаб йиғлаётган ва отасига “Сиз нима дейсиз”, деб турган келинчак шу нотовонлиги билан Худодан бахт сўрашга ҳақлими?
Буларнинг уйида маънавият бузилиб бўлган. Бу эркак шаклидаги одамчани бир неча бор ишга жойлаб қўйдим, аммо эплолмади. Уддасидан чиққан хотин олади. Буларнинг хонадонида ҳафталаб қозон қайнамайди, бу эса ола хуржунни кўтаролмади дегани.
Ана сизга бир-бировга зулм, отилаётган таъна - маломат тошлари. Куёв билан келин 3 ойча бирга яшашибди холос, улар ҳали бир-бирининг ҳидига, оила роҳатига ўрганмай туриб, шайтон мақомига юрсалар, руҳий хаста деб аташ жоиздир.
Йигит ўзини муҳофаза қилиш учун бир нималар деди. Қорни дўппайиб, кўйлагини кўтариб турган қайнота жазавага тушиб, шаҳд билан ўрнидан туриб куёвга хезланади. Ҳали замон бир-бирини уриб кетишга тайёр қайнота ва куёвни муросага келтиргунча анча гап – сўзлар бўлди. Элимизда “жиннини жинни десанг, терак бўйи ўсади” деган гап шу носоғлом фикрли кишиларга тўғри келади.
-Бўлди, тамом! Уйимда яшайсан, ўқишингни тугатиб ишлайсан. Буни, агар олдимдан чиқса ерга қозиқ қилиб қоқиб юбораман...
Биз инсонлар, Аллоҳ яратган маҳлуқотлардан биримиз. Албатта, андак жониворлик унсурларимиз ҳам бор. Масалан, кибр, манманлик, боласини қизғониш шунинг кўринишларидан биттаси. Аммо бошқа жонзотлардан фарқимиз шуки,бизга бебаҳо тортиқ – тафаккур ва беназир руҳий бойлик берилган. Бу буюк имкон ва имтиёздир. Шундай улуғ мақомат қайдаю, ўлжасини бошқалардан қизғаниб, иррилаб турган жонзот қаёқда?!
Келинини кундошидек кўриб, ўғлини қизғонадиган, дераза ортидан пойлаб, ёшларнинг маҳфий сирларини эшитиш, ўғирлаш учун қулоқларини деворга ёпиштириб турадиган аёлларни ким деб атаса бўлади.
 Ранги совуқ, нигоҳлари муздай, гезарган она қўлидаги қоғозларни ғижимлайди, бурайди. Хуллас, хаёлан кимнидир бўғиб, хуморидан чиққаётгандай важоҳатда. Бундай ҳолатни қўриб, жисму-жонингизда симиллаган оғриқни туясиз. Атиги  икки ойча бирга яшаб, бир ярим йилдан буён ота уйига кетиб қолган қош қўзлари қора, қалин сочлари ёйилган, қорамағиз келинчак сал чучукроқ тил билан “Менга бундай эр асло керак эмас” дейишдан орланмаяпти.
Хўш,тамизли аёл ўзини сал пойгакроққа олиб, жуфтининг шаънини улуғлаб, уни тўрга ўтқизмасмиди? Бахт деган қасрнинг эшикларини шарақлатиб ёпишга жураътни қайдан топдийкан?
Ҳадис: “Оилага мана шу зот раҳбардир” дея таъқидлайди. Ҳақнинг бу ҳукмига ихлос билан қўниб, ижросига астойдил бел боғлайдиган жўмардлар камайдими бизда. Аллоҳ берган неъматлари ичра энг лазизи бўлган БАХТ учун ҳурматсизлик, ношукурликдир бу лоқайдлик, ўз ўрнини билмаслик.
“Агар Роббингдан умид қилаётганинг раҳматни талаб қилган ҳолда улардан юз ўгирадиган бўлсанг,уларга мулойим сўз айтгин” (Исро, 28-оят). Яъни қўлингда берадиган нарсанг бўлмаса, ота-она, қариндош, мисқин ва йўлда қолганларга моддий ёрдам бера олмай юз ўгирадиган бўлсанг, Роббингдан келажакда сенга ҳам ризқ-рўз талаб қилган ҳолда уларга ширин сўз айт. Яратганнинг ҳисоб-китоби билан бўлган (балки қайсидир гуноҳ учун каффоратдир) синовлар олдида чорасиз қолмай, дийдиё қилмай, келинларимизни, ўғилларимизни ғофилликдан қутқаришни сўраб дуо қилайлик.

М.Мамаюсупова
Косон туман бош имом- хатибининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари