1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ВАТАН ТУПРОҒИ - МУҚАДДАС ВА АЗИЗ

14-08-2025, 13:49 157 Ўқиш режими + -
Ватанни севиш инсон табиатини бир бўлагидир. Шунинг учун, ундан узоқлашганда уни қумсайди ва соғинади. Ватан туйғуси жўш уради.Туғилиб ўсган жойимиз дунёнинг ҳамма жойидан ҳам гўзал бўлиб туюлаверади.Аллоҳ инсонга мана шу табиатни ато этган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан чиқиб кетишни хоҳламадилар, фақат Макка мушрикларининг у зотга зулмлари ҳаддан ошгандан сўнгина Роббиларининг изни ва кўрсатмаси билан ундан чиқиб кетдилар. Чиқиш вақти келганида кўзга ёш олдилар, кўнгиллар бўшашиб кетадиган сўзлар айтдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Макка сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ. Агар қавмим сени ташлаб чиқишимга мажбур қилмаганида асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим”, дея Макка шаҳридан чиқиб кетаётганларида марҳамат қилган эканлар. (Термизий ривояти). 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ватанга нисбатан айтган бу гўзал сўзга эътибор қилинг! Ватанни ҳавоси, суви, тупроғи барчаси бамисоли  шифодек. Бежизга доно халқимиз: “Она ернинг тупроғи она сутидан азиз”, деб айтмаган.
Инсонни аввал ўзи туғилиб ўсган она заминига муҳаббатли ва садоқатли бўлишига Ислом дини ўргатади.
Ватанпарварлик – Ватанга нисбатан садоқат, унга хизмат қилиш, юрт тинчлигини асраш, равнақи учун фаол бўлишга ундайдиган ижтимоий, маънавий-ахлоқий фазилатдир. Унинг мазмуни – Ватанга меҳр-муҳаббатли ва содиқ бўлишдан, юртнинг ўтмиши ва ҳозири учун фахрланишдан, мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга интилишдан иборат. Ватанпарварлик ота-боболардан мерос колган заминни севиш, халқ урф-одатларини, қадриятларини асраш ва ривожлантириш, ўз она-Ватанини душманлардан, ёт ва бегона ғоялардан ҳимоя килиш, унинг озодлиги ва мустақиллиги учун жонини ҳам аямасликни назарда тутади.
Сўралган нарса тортиқ қилиниши мумкин.Аммо Ватан тупроғи, унинг сарҳадлари муқаддас.Уни асраб авайлаш шарафли бурч.

 Илёс АБДУМАЛИКОВ, Зарипов Мўмин ҳожи жоме масжиди имом-хатиби