«Ҳикматлар – саодатга етаклар»
68. Мақсад битта, ниятлар эса турлича.
Шунинг учун ҳам сенга боқаётганки инсон сени ёқтираётган бўлмайди. 39
69. Раҳмлиларга Раҳмон ҳам раҳм қилади! Ердагиларга раҳм қилинглар, Осмондаги Зот сизларга раҳм қилади!
70. Икки ҳикматни ёдлаб ол.
Биринчиси: ғазабинг чўққига чиққан пайтда қарор қабул
қилма. Иккинчиси: бахт-саодат чўққисида турганингда ваъда берма.
71. Ҳақиқий дўстинг –
Сени гап-сўзларсиз ҳам тушунадиган ва далил-ҳужжатсиз ҳам тасдиқлайдиган кишидир. 40
72. Одамлар сен ҳақингда ёмон сўз айтганда, Ҳасан
Басрийнинг айтган гапларини айтгин:
«Ўзим қилмаган, машаққатини тортмаган ва ужб ҳам, риё
ҳам аралашмаган ҳасана, марҳабо!»
73. Қудуқ қанча чуқур бўлса, сув шунчалик муздек ва
тотлироқ бўлади. Қовғангни қалбингдан чиқаришдан олдин
чуқурроқ фикрла! Зеро, гап ақлнинг гаровидир. 41
74. Агар инсон шикоятидан кўра кўпроқ истиғфор айтганида, шикоят қилишидан олдин роҳатини топган бўлар эди.
75. Мен чарчадим дема, ҳамма ҳам чарчаган!
Мен яхшиман дема, ҳамма ҳам яхши.
Мен хафаман дема, ҳаммамизда ҳам ташвишлар бор!
Балки «Алҳамдулиллааҳ!» де ва охиратинг учун амал қилиб
қол, зотан, ҳаммамиз ҳам йўқ бўлиб битамиз!
76. Йўқлигингда сени мудофаа қиладиган энг яхши
ҳимоячинг – ахлоқингдир. 42
77. Битта она ўнта болани парваришлай олади. Лекин ўнта
бола гоҳида битта онани парваришлай олмайди.
Аллоҳим! Онамни жаннат саййидаларидан қилгин!
78. Қачон бирор инсоннинг сенга елкадош бўлиб турганини
кўрсанг, уни мавжуд ҳолатингни енгиллатиш учун сенга елкадош қилиб қўйган зот Аллоҳ эканини эсла! 43
79. Айтайлаб юзингга ёпилган эшикни иккинчи бор
тақиллата кўрма!
80. Оғир-босиқлик маҳол иш, дейишади.
Мен эса «Раббим ҳамма нарсага қодир», дейман.
81. Раббимга мендан барча ёмонликларни четлатишини
сўраб дуо қилганимдан бери кўплаб инсонлар ҳаётимдан сурилиб чиқиб кетди. 44
82. Ахлоқимизни юксалтиришдаги биринчи қадамимиз –
комиллик ёлғиз Аллоҳга хослигини эсда тутган ҳолда,
бошқаларнинг айбларидан қандай кўз юмишни ўргнашимиздир.
83. Ўқимайдиган одамдан қўрқма, ўқиганини англамайдиган одамдан ҳазир бўл. 45
84. Ҳаётингнинг ҳар бир кунида гўё охирги кунингни
яшаётгандек яша! Зеро, кунларнинг бири албатта шундай
бўлажак.
85. Мен инсоннинг ёлғиз ўзи қолишини ҳаётдаги энг катта
ёмонлик деб билар эдим. Бироқ, энди билсам, ҳаётдаги энг катта ёмонлик инсоннинг ўзини ёлғиз ҳис этадиган қилиб қўядиган кишилар билан бирга яшаши экан.
86. Эҳтимол, сафардан қолишинг яхшиликдир.
Эҳтимол, уйланишдан маҳрумлигингда барака бордир.
Эҳтимол, бирор мансабдан нари қилинишинг манфаатдир.
Эҳтимол, фарзанд кўришдан кечикишинг, маҳрум бўлишинг сен учун хайрлидир.
«Эҳтимол, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхшидир.
Аллоҳ билади, сиз эса билмассиз!»* 46