Қизларни ёш турмушга беришнинг салбий оқибатлари ҳақида керагидан ортиқ гапирилаётган бўлсада уларни 16-17 ёшга етар етмас турмушга бериб юбориш ҳоллари кўп учрайди. Бунга кўпинча ота-оналарнинг шошқалоқлиги, қизни тезроқ узатиб ташвишдан эртароқ қутулиб олмоқчи бўлишади аммо ҳали турмуш ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлмаган ниҳолдеккина қизни турмушга бериб бир олам ташвиш ва муаммога эга бўлиб ўтиришади. Баъзи ҳолларда қизларни ўзи ҳам ҳою ҳавасга берилиб тезроқ келин бўлишни хохлаб қолишади.
Эрта никоҳ қандай салбий оқибатларга олиб келади?
1. Жисмонан тайёр эмаслик-ҳомиладорликнинг оғир ўтиши,ҳомила тушиши.
2. Психологик жиҳатдан тайёрмаслик-қийинчиликлар олдида ўзини йўқотиш.
3.Билимсизлик-оила муқаддаслигини тушуниб етмаслик, турмушдан ажраш, боланинг тирик етим бўлиб қолиши ва гоҳида бундан ҳам баттар муаммолар юзага келган ҳолларни эшитганмиз.
Ҳурматли ота оналар, азиз опа сингиллар, қизларимизни турмушга тайёрлаб узатайлик! зеро соғлом оила-соғлом фарзандлар, соғлом келажак, соғлом жамиятдир. Бунга барчамиз масъулмиз.!!
О.Собирова, Китоб тумани Ҳожи МФЙ маҳаллий отинойиси