1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тарбиянинг тамали бошдан

15-08-2025, 16:33 106 Ўқиш режими + -
Бугунги таҳликали, мураккаб бир шароитда аждодларимиздан бизгача мерос бўлиб келган бой маънавий мерос, илм ва маърифат ўзига хос нажот қалъаси, ҳимоя қўрғони вазифасини ўташини чуқурроқ ҳис қилаяпмиз, эҳтиёжимиз ортаяпти чунки ҳар қандай иллатнинг илдизи маърифатсизликдан озуқа олади.
Қуръони каримда:“ Эй имон келтирганлар! ёппасига тинчлик ишига киришингиз..."(Бақара сураси, 208- оят) Аллоҳнинг бирлигини тан олганлар - мусулмонлардир. Тинчлик иши эса ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, ўзаро тотувлик, меҳр - оқибат, маърифат, садоқат, фидойилик,эзгулик, бунёдкорликдир.    
Маърифатсизликнинг аччиқ ҳосиласи ҳеч қачон илмга, эзгуликка йўл очиб бермаган, нажот кўрсатмаган токи, одамзот илму маърифат билан қуролланмас экан, зўровонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш амри маҳол   каломи шарифнинг маъноси бежизга "иқро" - "ўқимоқ" сўзига боғланмаган  чунки Қуръони каримда 800 мартаба " илм" сўзи келтирилади.
Ҳазрати али (р.а) айтадилар:"Илмсиз ибодатда, фаҳмсиз илмда ва тафаккурсиз қироатда яхшилик йўқдир" шу боис ҳар бир боланинг тарбиясига бефарқ бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Буюк муҳаддис бобокалонимиз Имом Бухорийнинг онаси кўзлари ожиз бўлиб қолган фарзандини масжидга ўтаётган ҳар икки одамнинг бирига " шу боламнинг қўлидан етаклаб намозга олиб борингиз, шояд кўпнинг дуоси билан кўзлари очилса, қироат илми қалбига жо бўлса", деб ёлвормаган гоҳ туяда, гоҳо от ва эшакда узоқ сафардаги машаққатларга дош бериб, аллоҳнинг байтига етказган онанинг фидойиликлари туфайли аллома бўлиб етишган юртдош бобомиз билан ҳар қанча ифтиҳор туйсак арзийди муқаддас жойлардаги кутубхоналарда аксарият китоблар улуғларимиз  Имом  Бухорий,  Имом Ат-Термизий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Абу Мўмин Насафий ва бошқа боболаримиз қаламига мансублиги - бизнинг қаддимизни баланд кўтаради, қалбимизга саррин фахр ҳавосини сингдиради демак, тупроғи табаррук заминимизда яна шундай буюк сиймолар етишиб чиқиши, миллатимиз довруғини оширишидан умидимиз катта.
Буюк бир зот:" Ҳар бир аёлнинг ақлини ўлчамоқчи бўлсангиз, унинг қўл остидаги болаларига боқинг", деган экан.  Кўчада юрган ёки  уйларига борган вақтингизда фариштадай маъсума, кўнгилларни шодлантирадиган болаларга ҳам, тарбияси носоз, шум, оғзидан шалоқ сўкиш сўзлар чиқадиган эркатойларга ҳам дуч келасиз.
Боланинг ҳар бир сўроғини сўзсиз бажариш, йиғлаб туриб талаб қиладиган нарсасини бериш, ҳаддан зиёд талтайтириб юбориш, қилиқларини мақтаб туриш, зийнатли либослар кийишга, лаззатли таомлар ейишга одатлантириш унинг хулқи-одоби бузилишига сабабчи бўлади  аксинча, болага ялқовлик ёмон иллат эканлигини тушунтириш, интилиш ва ғайратнинг камолот йўли эканини билдириш, ўзидан катталарни ҳурматлаш, кичикларга марҳаматли бўлишни мисоллар асосида сингдириш ота- она зиммасидаги бурчдир. Кўнглида ҳасаду душманлик, такаббурлик, ғийбат ва ёлғон сўзламоқ каби бузуқлик тиканлари оғриғининг олдини олиш кечиктириб бўлмайдиган талабдир.
Бир фикрат кўзини очиб, эслаб кўрайлиг-а бизнинг аждодларимиз тарбияни ҳомила ҳали она қорнидалигидаёқ бошлашмадими?  момоларимиз бекорга келинчакларга "сақич чайнама, боланинг қулоғи оғрийди, совуқ сув ичма, ичаклари шамоллайди, иссиқлик нарсалардан озгина парҳезкор бўл, боланг чилла бўлади", деб ўргатишмаган шунингдек, чақалоққа алла айтиб, ухлатиш, тўсишга одатлантириш, тагликларини юмшоқ, пахталик матолардан қилиш каби қоидалар қулоққа сингдирилган илгари аксарият аёллар болага памперс кийдириб, эсини танигунча сийиш, ёзилишини бемалол бажариб, турвадай осилтириб юрдирмаганку дорларда кўйлак, иштончалар ҳар куни осилиб, тез-тез ювилиб турган.
Оналарнинг вазифалари "ундоқ бўлинг, бундоқ бўлинг", деб буюриш эмас, балки улуғларимизнинг барча синовларидан ўтган сабоқлари орқали феъл-атвор билан таъсир ўтказишларидан иборат бўлмоғи лозим. Ёмон хулқлар отадан ўғилга, онадан қизга юқишини унутмаслигимиз керак.
 Агар ота болалари кўз ўнгида оналарига қўл кўтарса, ёзуд оналар оталарга қараб бақирса, фарзандлари олдида обрўси тўкилади, гўдакларнинг оппоқ қоғоздай беғубор ҳаёт китобларига сиёҳ томиб кетади.    Маърифатли оналар, инсофу диёнатли оталар  тарбиясини олган болалар гўзал хулқли, шоду ғайратли, тўғри фикратли, соғ танли, олий табиатли, ҳар турли хайрли ишларга тайёр бўладилар  руҳияти соғлом ёшлар динимизнинг  ўта нозик ва ҳассослик билан ёндошиш талаб этиладиган қоидаларига хайрихоҳ, бузғунчи кимсаларнинг ботил ғояларига алданмайдиган тафаккури теран инсонлар бўлиб камол топадилар. Келажаги порлоқ, салафлар эътиқодига содиқ фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор билан қараш эса ҳамманинг бурчидир.
 

Марям Мамаюсупова, 
Косон тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалари бўйича ўринбосари.