Аллоҳнинг ёлғиз ўзига ҳамдлар бўлсин! Саййидимиз ва Набиймиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловату дурудларимиз бўлсин!
Қуръони каримда “Енглар ичинглар аммо исроф килманглар, зеро-У исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси 31- оят). Бугунги кунда мунозара муҳокамаларга сабаб бўлаётган, ўзбекона тўйларимиз айни исрофгарликларни учоғига айланиб бормоқда.
“Никоҳ тўй”, “Хатна тўй”, “Бешик тўй”, "Келин салом" "Хожи оши" санасак давомли тўй ва тўй олди, тўйдан кийинги тадбирларга чекловлар ўрнатилишга қарамасдан, ҳали ҳануз авжига чиқмоқда.
Аслида "Никоҳ" тўй маросимлари эҳсон ҳисобланиб, икки ёшни оила қурганини маҳалла куйга куни - қўшниларга яқинларга билдириб қуйиш ва ёши улуғлардан дуо олиш ҳисоблансада, аксар ҳолатларда исрофни купайтириб, дабдабозлик тўйни довруғи достон бўлиши учун риёга ким ўзарга айланиб бормоқда, бу эса савоб эмас гуноҳга олиб бормоқда.
Зеро, савоб ҳолис ният, ихлос ила ҳосил қилинди. Ҳар бир яхши ёмон амалимиз ва ниятимизда ҳолис ихлос бўлсагина, ёши катта кўпни қурган қарияларимиздан дуоларини олиб маслаҳатларига қулоқ солсак, ҳар бир ишимиз амалимиз ўзининг даргоҳида мақбул бўлади.
Тўйларимиздаги кузатиладиган яна бир ажабланарли ҳолатга эътибор қилсак тўй бошланди тўй хона лиммолим тўла шоҳона дастурхон атрофида 500- 600 киши ўтирамиз, лекин тўй охиригача бормай 50-100 киши қолади, у ҳам бўлса куёв жўра ва яқин қариндошлар қудалар кўпчилик баъзи сабабларни рукач қилиб, масалан музика садоларининг ўта баландлиги шовқун кўплиги яна бошқа сабаблар билан дастурхон дуоси ўқилмасдан кетиб қолишади. Аслида ҳар биримиз меҳмондорчилик одобига риоя қилиб дуога қўл очиб уй эгасидан рухсат олиб кетиш мақсадга муофиқ эмасми?
Келинг ўша яқин қариндошлар қудалар ва бизни дуоларида эслаб яхши ёмон кунимизда елкадош бўлаётган қадирдонлар билан ихчамгина кам харж тўйларни йўлга кўйсак нур устига аъло нур бўларди.
Жамиятимизда соғлом фикирли кишилар борки, бу иллатларга маърифатни маънавиятни юксалтириш, тарғибот тушинтириш ва маърузаларимиз таъсирчанлигини ошириш орқали, қолаверса килаётган ҳар бир иш ва амалимиз учун қиёматда сўралишимиз борлигини ҳис қилиб ўзидан ҳаё қилсак савобни холислик сари қилсак, шунда тўйларимиз ҳақидаги уйларимиз камаяди.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни ўзи ислоҳ қилсин.
М.Тожиева, Муборак тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалари бўйича ўринбосари