Бугунги кунда рақамли технологиялар жадал суръатлар билан ривожланмоқда ва улар ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмидан бирига айланди. Компьютер ўйинлари — бу замонавий ёшлар учун фақатгина қизиқарли вақт ўтказиш воситаси эмас, балки уларнинг руҳий ҳолати, онги ва ҳаёт тарзига таъсир кўрсатаётган омилга айланган. Шу боис, ушбу ўйинларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини таҳлил қилиш долзарб аҳамият касб этади.
Афсуски, ортиқча ва назоратсиз ўйин ўйнаш ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатади. Қуйида энг кўп учрайдиган муаммолар: Зўравонлик ва ўлдиришга асосланган ўйинлар ёшларда агрессияни кучайтиради. Вақтни кўп ўйинга сарфлаш, ёшларни ижтимоий ҳаётдан узоқлаштиради, ёлғизликни келтириб чиқаради. Компьютер ўйинларига муҳаббат ўқиш ва таълимга бўлган қизиқишни камайтиради. Узоқ вақт монитор олдида ўтириш асаб тизимини зўриқтиради, тушкунлик, изоляция ва стрессга олиб келиши мумкин. Тунда ўйин ўйнаш ёшларда уйқусизлик, диққат етишмаслиги ва чарчоқка сабаб бўлади.
Компьютер ўйинлари устидан тўлиқ таъқиқ ўрнатиш ечим эмас, балки уларни тўғри бошқариш, назорат қилиш, саводли ёндашиш талаб этилади. Ота-оналар фарзандлари қандай ўйин ўйнаётганини билиши ва вақтни меъёрлаб бериши керак.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Компьютер ўйинлари — бу давр талаби ва реал ҳаётнинг бир қисмидир. Уларни бутунлай рад этиш ёки тўлиқ эркинлик бериш ҳам нотўғри. Энг тўғри йўл — бу меъёр, назорат ва онгли ёндашув. Ёшлар онгини соғлом тарбиялаш, уларга тўғри маслaҳат бериш ва вақтидан унумли фойдаланишга ўргатиш — барча фуқаролар, айниқса, ота-оналар ва устозлар олдидаги муҳим вазифадир.
Азамат Усмонов