1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЗУККОЛАР БЕЛЛАШУВИ

21-08-2025, 11:11 212 Ўқиш режими + -
Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллик тантаналари арафасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган отинойилар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
  “Заковат” ўйини воҳамизнинг барча ҳудудларида ўтказилди. 
  Вилоят ҳокими ўринбосари Фарход ака Кушаков, Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов ва бошқа мутасаддилар интеллектуал беллашув бошланиши арафасида сўзга чиқиб, юртимиз истиқлол айёми муносабати билан ўтказилаётган мусобақанинг аҳамияти ҳақида сўзладилар ҳамда иштирокчиларга омад ва зафарлар тиладилар.
Мазкур беллашув 6 та жамоа иштирокида қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. 
Интеллектуал ўйиннинг якунида 1-ўринни Шаҳрисабз шаҳар ва туманидаги отинойилардан ташкил топган “Маърифат” жамоаси, 2-ўринни Қарши шаҳардаги отинойилардан ташкил топган "Нодирабегим" жамоаси ҳамда 3-ўринни Китоб ва Яккабоғ туманидаги отинойилардан ташкил топган "Увайсий" жамоаcи қўлга киритди.
Ғолибларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
batafsil:@nasafziyo
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати.