1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жумъа кунидаги фазилатли амаллар

12-09-2025, 11:09 116 Ўқиш режими + -
Жумъа куни ҳафта кунлари ичидаги энг фазилатли кун. Бугунги кунда мўмин-мусулмонлар қуйидаги фазилатли амалларни бажаришади:
  1.  Жума учун ғусл қилиш;
 
  1. Хушбўй нарсалар суртиш;
 
  1. Чиройли кийимлар кийиш;
 
  1. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш;
 
  1. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш;
 
  1. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш;
 
  1. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш;
 
  1. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш;
 
  1. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш;
 
  1. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир;
 
  1. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш;
 
  1. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. 
 
Аллоҳ таоло бугунги жумъа кунининг фазилатидан барчамизни баҳраманд айласин!