1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тарозининг савоб палласи

13-09-2025, 10:02 166 Ўқиш режими + -
Тарозининг савоб палласи 
Кундалик ҳаётимизда нарсаларнинг вазнини ўлчашда тарозудан фойдаланамиз. Тарозу қадимий ўлчов  воситаси ҳисобланади. Нарсаларнинг вазнини тарозу билан ўлчаниди ва лекин амаллар ҳам тарозуда тортиладими?
Ҳа, амаллар ҳам тарозида тортилади. Биз қиёмат куни амаллар тарозуда тортилишига иймон келтирганмиз. Амаллар тортиладиган тарозунинг савоб ва гуноҳ қўйиладиган икки палласи ва тили мавжуд.
Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай хабар беради:
وَالْوَزْنُ يَوْمَئِذٍ الْحَقُّ فَمَنْ ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
 “Ўша (қиёмат) куни вазн (амалларнинг тарозида тортилиши) ҳақиқатдир. Кимнинг мезонлари (савоб амаллари) оғир келса, айнан ўшалар нажот топувчилардир” (Аъроф сураси, 8-оят).  Ушбу оятнинг тафсирида:“Қиёмат куни маҳшаргоҳда бандаларнинг яхши ва ёмон амаллари мезонда-тарозида тортилишининг ҳақлигига ишониш Аҳли суннат вал-жамоат ақидасининг бир қисмидир. Маҳшаргоҳда бандаларнинг амаллари ўлчанадиган тарози ҳақиқий тарозидир. Унинг икки палласи, тили мавжуддир” дейилади.
Инсоннинг яхши амаллари тарозунинг савоб палласига қўйилса, иккинчи палласига эса унинг гуноҳ амаллари қўйилади.
Инсон Аллоҳнинг розилиги учун ёмон амаллардан қайтиб, яхши амалларни қилишга ҳаракат қилади. У ҳар бир амални Аллоҳнинг розилиги учун қилар экан, унинг амаллари албатта, тарозининг савоб палласини тўлдиради.
Ривоят қилинишича, Довуд алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги амаллар тортиладиган тарозининг катталигини кўриб, унинг нақадар кенг ва катталигидан ҳайратга тушдилар ва: "Ё Роббим! Бундай катта тарозини қандай тўлдира оламиз? дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй, Довуд! Агар мен бандамдан рози бўлсам, уни яримта хурмо билан ҳам тўлдириб қўяман", деди.
Аллоҳ таоло барчамизни хайрли амаллар қилиб, икки дунё саодатига эришадиган инсонлардан қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими