1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Яхшилик билан ёмонлик баробар эмас

13-09-2025, 10:05 96 Ўқиш режими + -
             
Дарҳақиқат, яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмайди. Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай марҳамат қилади:“ "Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг! Кўрибсизки, сиз билан ўртангизда адоват бўлган кимса содиқ дўстдек бўлиб қолур". (Фуссилат сураси, 34-оят). Ушбу оятнинг тафсирида:“Аллоҳ таоло айтаяптики, яхшилик билан ёмонлик асло тенг. баробар бўлмайди. Шунинг учун бировдан ёмонлик кўрсангиз, уни яхшилик билан даф қилинг. Шунда сизга душманлику кайфиятида бўлган ғаразли кимса ҳам қилган яхшилигингиздан хижолат бўлиб. қадрдон дўстга айланади”
 Луқмони ҳаким ўғлига насиҳат қилиб шундай деди: “Эй ўғилчам, ким “ёмонликни ёмонлик билан ўчирилади”, деган бўлса, ёлғон айтибди. Агар унинг гапи рост бўлса, иккита олов ёндириб кўрсин, бири бошқасини ўчирармикан?. Олов сув билан ўчирилгани каби ёмонлик ҳам яхшилик билан ўчирилади”.
Аллоҳ таоло барчамизни ёмонликлардан сақлаб, яхшилик қиладиган инсонлардан қилсин!  
Руҳиддин Акбаров,                                                                                    Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими