1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Залолат йўларидан сақланайлик

15-09-2025, 11:13 121 Ўқиш режими + -
Ислом дини бир бутун диндир. Унда гуруҳларга бўлиниш йўқ. Кимки динда тафриқалик, гуруҳбозлик қилар экан у залолат йўлларига кириб кетади. 
Пайғамбар (с.а.в.) Имом Аҳмад дан ривоят қилинган ҳадисда: "Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) узун бир чизиқ чиздилар ва: "Бу Аллоҳнинг тўғри йўли" - дедилар. Кейин унинг атрофига бир нечта майда чизиқлар тортдилар ва: "Бу залолат йўллари, бу йўлларнинг бошида шайтон турибди" - дедилар ва Қуръони каримдан қуйидаги оятни ўқиб бердилар: "Албатта, мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукм(лар)и мана шу(лар)дир" (Анъом сураси, 153-оят).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни залолат йўлларидан сақлаб, Ўзи рози бўладиган тўғри йўлга йўлласин! Барчаларимизга икки дунё саодатига етиш насиб қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими