1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оила қуриш-катта неъмат

15-09-2025, 11:24 238 Ўқиш режими + -
Маълумки, оила қуриб яшаш ҳам Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан биридир. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:“Унинг аломатларидан (яна бири)-сизлар (нафни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят).  Одамга ўз жинсидан бўлган аёлни яратиб берилгани бир мўъжиза. Шу билан бирга аёл билан эркакнинг меҳр-муҳаббат асосида оила қуришлари бахтли ҳаётнинг бошланишидир.   
Аллоҳ таолонинг инояти билан, агар муносабатлар тўғри йўлга қўйилса. эр-хотин ўртасидаги ришта энг мустаҳкам алоқа бўлади. 
Аллоҳ таоло Қуръони-каримда оиласиз эркак ва аёлларнинг валий (яқин)ларига уларни уйлаб қўйиш буюрилади: “Сизларнинг орангиздаги тул(эркак ва аёл)ларни ҳамда қул ва чўриларингиздан яроқлиларини уйлантирингиз! Агар (улар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли билан бойитур. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг ва доно зотдир” (Нур сураси, 32-оят). 
Оила қуриб яшаш пайғамбарларнинг суннатидир, жумладан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизни никоҳланиб яшашга буюрганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Никоҳ-менинг суннатимдир, ким суннатимга амал қилмаса, мендан эмас. Уйланинглар, мен умматлар олдида сизларнинг кўпликларингиз билан фахрланаман. Эй ёшлар жамоаси! Сизлардан ким оила боқишга қодир бўлса уйлансин. Ким нафақага қодир бўлмаса, рўза тутишни ўзига лозим тутсин. Чунки у шаҳватни жиловлашдир”( Имом Ибн Можа ривояти). 
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам оила қуриш ҳар икки томонга неъмат эканини баён қилиб айтадилар: “ Кимга Аллоҳ таоло солиҳ аёл насиб қилган бўлса, унга дини ярмида ёрдам қилибди, иккинчи ярмида эса Аллоҳ таолодан тақво қилсин! (Имом Табароний ва Ҳоким ривояти). 
Баъзан оилавий нотинчликларни, оилавий ажримларга дуч келганингда афсусланасан.  Бундай ҳолатларда уларга оилавий ҳаёт бахтли ҳаёт эканлигини, оилаларни авайлаб-асраб, икки дунёлик бахтга эришиш лозимлигини яна таъкидлагинг келади. 
  Аллоҳ таоло оилаларимизни тинч, хотиржам қилиб, барчамизга икки дунёлик бахт ато қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими