1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қариндошларга мурувват кўрсатиш

19-09-2025, 09:25 81 Ўқиш режими + -
Динимиз ҳар бир мўъмин-мусулмонга қариндош уруғларга нисбатан ҳамиша мурувватли бўлишга буюради. Қариндошлардан айб изланмайди, уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан яхшилик қидирилади. Улар қилинаётган яхшиликларга ёмонлик билан жавоб берилса ҳам, уларга яхшилик қилишда давом этилади.
Ривоят қилишларича, бир киши пайғамбар ҳузурига келиб:  “ Мен қариндошларим билан алоқани  яхшилашга ҳаракат қиламан, аммо улар менга нибатан ёмон муомила қилишади, мен уларга яхшилик қилсам. Улар менга доимо ёмонлик билан жавоб беришади. Мен нима қилай улар билан алоқани узсам бўладими?”, деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.): “ Йўқ, унда сени ёмон қариндошлардан фарқинг қолмайди. Ёмон қариндошлар жиноятини сен ҳам давом эттирган бўласан . Сен қариндошларингни қандай муносабатда бўлишларидан қатъий назар уларга худо учун яхшилик қилишда давом эт. Ана шунда сени яхши одам эканлигинг маълум бўлади ”, деган эканлар. Шу туфайли ҳар қандай ҳолатда ҳам қариндошларга худо учун яхшилик қилинади. Шу туфайли ҳадисда: “ Қариндош –уруғлардан узилиб кетган киши жаннатга кирмайди”,дейилади.
Қариндошлик одобларига амал қилиш  халқимиз ҳаётида сингиб кетган юксак инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бу фазилат туфайли халқ орасида бирдамлик, хотиржамлик, оқибатлилик каби инсоний хислатлар мустаҳкамланиб боради.
Руҳиддин Акбаров,                                                                                                                                            ЎМИ нинг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими