Инсон учун фарзанд Аллоҳ таолонинг катта неъматидир. Айниқса, қиз болалар катта неъмат бўлиши билан бирга улар ота-она учун дўзах ўтидан парда ҳамдир.
3Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Кимнинг учта қизи бўлса, уларга сабр қилиб, мол-мулкидан кийинтирса, улар унга дўзах ўтидан парда бўладилар”.
Қиз болаларимизнинг биз ота-оналарга дўзах ўтидан парда бўлиши учун уларни илмли, маърифатли, дину-диёнатли қилиб ўстиришимиз лозим.
Ана шундай қизларни тарбиялаб ўстиришда Аллоҳ таоло барчамизга куч-қувват. сабру-матонат ато қилсин!
Р.уҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими