1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Шайтон васвасаси

20-09-2025, 12:21 126 Ўқиш режими + -
 Албатта, Шайтон инсонга очиқ душмандир. 
“Қуръон Карим”да: “ мен сизларга “ Эй Одам болалари, шайтонга итоат қилмангиз, чунки у шайтон очиқ душмандир...” дейилади. ( Ёсин сураси, 60-61-оятлар).  
Инсон доим ўз фикр ва ўйларини назорат қилиб бориши лозим. Чунки жинлар инсоннинг фикр-ўйларини чалғитиб, васвасага солади. Агар инсон бирор васвасага туша бошласа, бу нарса шайтон ва унинг тўдасининг ёмонлиги эканлигини ёдга олиши керак. Ва ундан паноҳ тилаб, бу ёмонликдан ўзини қутқазиши лозим. “Қуръони карим”да:“Қачонки сизга шайтондан бирон васваса бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг, Аллоҳ барча нарсаларни эшитиб, билиб тургувчидир” дейилади. (Аъроф сураси, 200-оят). 
Аллоҳ таоло одамларга ақл-фаҳм фаросат бериб, уларга яхшилик ёки ёмонликни ихтиёр қилиш имконини берди. Одам ўз хоҳиши билан тўғри йўлни ёки Шайтоннинг васвасасига эргашиб эгри йўлни танлайди. Охир-оқибат инсон мана шу ихтиёри, танлови ва шуларга мос амали учун масъул бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизни  Шайтоннинг васвасасидан асрасин!    
 
Руҳиддин Акбаров, 
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими