Тафриқа бўғзу-адоват келтириб чиқаради
11737
20-09-2025, 12:24
82
Ўқиш режими
+
-
Ҳар қандай тафриқа бўғзу-адоват келтириб чиқаради. Бундан мўмин-мусулмон ўзини узоқ тутади. Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Исломда пайдо бўлган ва одамлар унда ихтилоф қилган ҳар қандай масала борки, агар ўша ихтилоф одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа келтириб чиқармаган бўлса, биламизки, у Исломдаги масала экан. Агар пайдо бўлган ҳар қандай масала одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа ва бўлинишни келтириб чиқарса, биламизки у диндан эмасдир”. Аллоҳ таоло барча мўъмин-мусулмонларни бўғзу –адоватдан, фирқаланишдан қайтариб, барчани ҳамжиҳатликка, бирдамликка буюриб шундай дейди “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...” (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳай динида бардавом қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими