Балоғатга етган ҳар бир йигит-қиз оила қуради. Никоҳ билан боғланган оилани мустаҳкамлаш, уни турли хил нохушликлардан асраш, ажримларни олдини олиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Инсон оиласининг мустаҳкамлиги ҳамма нарсадан муҳимдир. Инсон оиласининг бузилиши эса катта бахтсизликдир.
Инсон оиласининг бузилишидан, эру-хотиннинг ажралишидан, болаларнинг машаққатга қолишидан фақатгина Шайтонлар хурсанд бўлади.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шайтон тахтини сувнинг устига жойлаб, сўнгра аскарларини (ер юзига) тарқатади.
қайси шайтон энг катта фитна (бузғунчилик)ни қила олса, ўшаниси иблисга яқин (вазир0 бўлади. Бир шайтон келиб. мен ундоқ ва бундоқ (бузғунчилик) қилдим, деди. Шайтон унга:“ Ҳеч нарса қила олмабсан” деди. Сўнг (кўпчилик иблислар мана шу жавобни эшитгач), бир шайтон келиб: “Мен фалончини токи аёлидан ажрамагуни (оиласини бузмагуним)ча (васваса қилишни ва ораларига совуқлик солишни) тўхтатмадим”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Шайтон мана шу шайтонни ўзининг яқинига олади ва унга: “Ҳа, сен (қойил қилибсан) дейди” дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло оилаларимизни Шайтон фитналаридан асрасин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими