1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Беҳуда гап- умр исрофи

24-09-2025, 10:25 149 Ўқиш режими + -
Ўзаро суҳбатларда ҳам, интернет тармоғида ҳам беҳуда гаплар кўпайиб кетди. Айниқса, айрим ғаразли тоифалар беҳуда гапларни кўпайтриб ўзларини ҳам. бошқаларни ҳам вақтини. азиз умрини исроф қилмоқдалар.    Уларнинг ғаразли мақсадлари мўмин-мусулмонлар орасида беҳуда ихтилофлар, ўзаро низо, мажораларни келитириб чиқариб, уларни йўлдан адаштиришдир.  
Аслида эса улар беҳуда гапларни кўпайтирмасдан, ўзаро ихтилоф ва мажоралар келтириб чиқаришдан тийилиб, тинч-осойишта ҳаётда ўзаро ҳамжиҳат бўлиш яшашлари зарур эди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Албатта Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаб, фирқаланиб кетмасангиз, рози бўлади.Аммо “деди-деди” деб, беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз, сиздан норози бўлади”, -дедилар (Имом Муслим ривояти). 
Албатта, беҳуда гапларда инсонларни асосий ишлардан чалғитади, умрнинг қадрли вақтларини беҳудага сарф бўлишига сабабчи бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни беҳуда гапларни кўпайтиришдан сақлаб, Ўзи рози бўладиган ишларни қилишга муяссар айласин!
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими