1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёруғ юз эгалари

24-09-2025, 10:39 139 Ўқиш режими + -
Инсон ҳаётда яшар экан. у доимо яхшиликка, ёруғликка интилади. Айниқса, инсоннинг юзи қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида ёруғ бўлиши жуда ҳам муҳим. Мўмин-мусулмон ҳар доим дуосида “Эй Аллоҳ, икки дунёда юзимни ёруғ қил” деб дуо қилади ва шунга мувофиқ ҳаракат қилади. 
Инсоннинг динда бидъат ишларни қилиши уни залолатга етаклайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат - залолатдир" – деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). Ислом динида тафриқаларни юзага келтириш, турли хил оқимларга бўлиниш, тарафкашлик қилиш каби ишлар залолатга олиб борувчи бидъатлардир.
Залолат эса қиёмат куни инсоннинг юзини қора бўлишига сабабчи бўлади.  Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.):"Баъзи юзлар ёруғ ва баъзи юзлар қораядиган Кун (қиёмат)ни эсланг..." (Оли Имрон сураси, 106-оят), деган оятни: "Аҳли сунна вал-жамоат"нинг юзи ёруғ бўлади, аҳли бидъат ва залолатнинг юзи қораяди" - деб тафсир қилганлар (Имом Молик ва Дайламий ривояти). 
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил залолатлардан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Руҳиддин Акбаров,                                                                                                                     ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими