1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Инсон меҳнат билан шараф топади

24-09-2025, 10:49 119 Ўқиш режими + -
Инсон меҳнат туфайли  Аллоҳ таолонинг фазли карамига эришади. Бу эса унга нажот, бахт келтиради. Чунки инсон ҳаёти учун зарур бўлган уй-жой,озиқ-овқат ва бошқа рўзғор анжомлари, кийим ва либосларга эҳтёж сезади. Буларнинг барчаси инсоннинг меҳнати эвазига юзага келади. 
Ислом тарихидан маълумки, Барча пайғамбарлар бирор касб билан меҳнат қилиб кун кечирганлар. Одам ато буғдой сепиб деҳқончилик қилганлар. Нуғ пайғамбар дуродгорлик қилганлар. Довуд пайғамбар темирчилик қилганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) чўпонлик қилганлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) меҳнат билан умр кечиришни тавсия қилганлар. Бу ҳақда имом Термизий қуйидагича ривоят қилади.   Кунлардан бир куни пайғамбаримиз (с.а.в) ҳузурларига бир тиланчи йигит келди. Пайғамбар ундан: “ Уйингда 
Бирор нарсанг борми?”, деб сўрадилар. У: “Ҳа бор. Баъзисини остимизга солиб, баъзисини кечаси устимизга ёпадиган бисот ва сув ичадиган бир идишимиз бор:, деди. Пайғамбаримиз унга: “Бор, у икковини олиб кел!” деб буйруқ бердилар. У киши айтган нарсасини олиб келди. Пайғамбаримиз у олиб келган нарсаларни қўлларига олдилар ва айтдилар: “Буларни ким сотиб олади?”. Саҳобалардан бири: “ Мен уларни бир дирҳамга сотиб оламан”, деди. Пайғамбавримиз яна: “Ким бунинг устига зиёда қилади”, дедилар. Бошқа саҳоба: “Мен уларни икки дирҳамга сотиб оламан”, деди. Пайғамбаримиз (с.а.в) у икки нарсани саҳобага бекрдилар ва ундан икки дирҳамни олиб тиланчилик қилган йигитга бердилар, дедилар: “ Бир дирҳамга таом сотиб олиб аҳли аёлингга бер, қолган бир дирҳамга эса болта сотиб ол-да, менга олиб кел”, деб буйюрдилар.У йигит билта сотиб олиб келди. Пайғамбаримиз (с.а.в) болтага соп ясадилар ва болтани тиланчи йигитга бериб: “ Энди бориб болта билан ўтин тайёрла, уни сот, ўн беш кун сени тиланчилик қилиб юрганингни  кўрмайин”, дедилар. У йигит ўн беш кун ўтин йиғди, уни сотди ва пайғамбаримиз (с.а.в) ҳузурларига келди. Шунда пайғамбаримиз ( с.а.в): “ Бу маблағларни бир қисмига таом харид қил, бир қисмига кийим –кечак харид қил”,дедилар. Ва дедилар : “ Бундай меҳнат қилиб яшашинг сенга ярашади аммо тиланчилик қилишинг қиёмат кунида юзингда доғ бўлади”. Аммо баъзан айрим инсонларни меҳнат қилишдан қочиб,  тиланчилик йўлига ўтиб кетганларини кўрасиз. Ҳозирги пайтда берилган кенг имкониятдан фойдаланиб ҳалол меҳнат қилиш ўрнига бу дунёда юзларни сарғайтирадиган, охиратда эса юзларига доғ бўладиган ишнинг бошини тутиб юрибдилар.  Аслида, ҳозирга пайтда давлатимиз ҳам, динимиз ҳам дангасаликни, меҳнатсиз турмуш қилишни қоралайди. Ўз даврида ҳар бир киши меҳнат билан кун кечириши лозимлиги ҳақида  ҳазрати Баҳовуддин Нақшбандий бобомиз:
“Дир баёр, даст бакор”, деб айтган эдилар. Дарҳақиқат, инсоннинг қўли меҳнатда бўлиб  кун кечирар экан, меҳнатини роҳатини кўради, меҳнат билан шараф топади. Бу дунё, у дунё юзи ёруғ бўлиб. бахтли ҳаёт кечиради.
 
Руҳиддин Акбаров 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими