1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни

24-09-2025, 11:01 236 Ўқиш режими + -
Оила муқаддас даргоҳ. Унда келажагимиз бўлган фарзандлар вояга етадилар. Уларнинг келажакда жамиятимиз учун фойдали инсонлар бўлиб тарбияланишларида ота-онанинг ўрни жуда катта. 
Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб унга тарбия бериш билан бирга уни илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. Зеро,  тарбияли. илмли фарзандларнинг қадри баланд бўлади.   Қуръони каримда:
 “…Ўқиб илм орттирганлар билан ўқимаганлар тенг бўладиларми…?” ( Зумар сураси, 9-оят) дейилади. 
 Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу ҳам фарзандларни ўз даврига хос таълимни беришни тавсия қилиб: “Болаларингизга ўзлари яшайдиган давр илмларини ўргатинглар!”, – деганлари барчамизга маълум. 
Оилада фарзанд туғилиши билан ота-оналар бу фарзанднинг тарбияси учун масъул эканликларини ҳис қилишлари лозим. Энг аввало ота-оналар ўз маънавиятини имкон қадар юқори даражада бўлишига эътибор қилиб, ўзлари фарзандларига намуна бўлишлари лозим.
 Донишмандлар фарзандлар тариясининг бузилишида кўпинча ота-она сабаб бўлишини таъкидлашган. Ота-онанинг ўзаро аҳил эмаслиги, уларнинг бола тарбиялашни билмасликлари,   оиланинг моддий таъминотни ҳаддан ошириб юбориш ёки умуман таъминламаслик, фарзанднинг ота-онадан меҳр кўрмай ўсиши,   ота-она фарзанди олдида жанжаллашиши, ота-она фарзандларидан бирини мақташи, бошқасини эътиборсиз қолдириши каби ҳолатлар сабаб бўлади.  Шу с абабли ота-она фарзанднинг тарбияли бўлиб ўсишида жуда эътиборли бўлиши лозим. 
Зеро, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Ўзларининг муборак ҳадисларида: “«Ота фарзандига чиройли тарбиядан кўра, яхши одоб беришдан кўра яхшироқ нарса мерос қолдирмаган»-деб марҳамат қилганлар. 
Аллоҳ таоло таоло фарзандларимизни илмли. тарбияли бўлишида биз ота-наларга Ўзи тавфиқ берсин!  Барчамизга икки дунё саодатини ато қилсин!
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакилиги ходими