1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Соғлом фарзанд-соғлом жамият

24-09-2025, 16:35 172 Ўқиш режими + -
Инсоннинг ҳаёти ёлғизликда кечмайди. Унинг ҳаёти оила билан, фарзандлар билан,  жамият билан ҳар томонлама сермазмун бўлади.
Жамият   мустаҳкам, тинч, фаровон ва соғлом бўлса. бу катта бахт. Жамиятнинг соғломлиги оиладаги  фарзандларнинг ҳар томонлама соғломлигига боғлиқ. 
Маълумки, инсон учун соғлик-саломатлик энг муҳим ҳисобланади. Инсонга ҳаётдаги ҳар қандай яхши ҳолатлар яъни шодлик, бахтли кунлар, гўзаллик, роҳатланиш-буларнинг барчаси одамзод соғлом бўлсагина унга татийди. Ҳатто бир аъзоси оғриб қийналса қанчалик бадавлат  бўлмасин   унга ўз соғлигидан бошқа нарса кўринмайди, албатта. Шунинг учун ҳам халқимизда «саломатлик – туман бойлик» деган нақл мавжуд. 
 Фарзандлар соғлом бўлиши учун эса  энг аввало уларнинг ота-оналари  соғлом бўлиши керак. Шу мақсадда янги оила қурилаётганда бўлажак келин ва куёвлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Уларнинг қариндошлиги, насл-насаби эътиборга олинади.  Оилада туғилган фарзанднинг баркамол ва соғлом ўсишида ота-онанинг ўрни жуда катта.  Ота-она фарзанд соғлиги учун  масъулдирлар.  
Соғлом фарзанд масаласида оиладаги маънавий муҳитнинг тўғри йўлга кўйилиши, ота-онанинг ибрати ва масъулияти ҳар қачонгидан муҳимдир. Фарзандларнинг ҳар томонлама соғлом бўлиши ота-онанинг асосий мақсадидир. Ота-она фарзандни фақат дунёга келтириш билан кифояланиб қолмасдан уларни юксак маънавиятли маърифатли ва баркамол қилиб тарбиялаш, жамиятда ўрнини мустақил равишда топишга шарт — шароит ҳам яратиб бериши ҳам керак. 
Фарзандларнинг ҳар томонлама баркамол. соғлом бўлиб етишида бугунги кунда давлатимиз томонидан катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу шароитлар, имкониятларни эътироф этган ҳолда барчамиз оилаларимизда фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом бўлиб ўсишига диққат эътиборни қаратишимиз даркор. Зеро, ҳадиси шарифда Пайгамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар: “Беш нарсадан аввал беш нарсани ғанимат билинг; кексаликдан аввал ёшликни, бетобликдан аввал саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, бир ишга машғул бўлишдан аввал бўш вақтни ва ўлим келмасдан аввал ҳаётлик вақтни”  (Имом Байҳақий, Имом Ҳоким ривояти). Бу ҳадисда олам-олам маъно мужассам. Инсон соғлом бўлса, соғлом фикрли бўлса, соғлом ниятли бўлса –у ҳеч қачон йўлида адашмайди. Чунки ҳар бир эзгу ишни бошлаши, эзгу мақсад сари интилиши албатда унга эришиши соғлиққа бориб тақалади. Киши соғлом бўлсагина барча иши кўнгилдагидай  тугатиши мумкин. Мана шундай соғлом фарзандлари бўлган жамият ҳам соғлом бўлади, юрт обод бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими