1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Гиёҳвандлик -ёмон иллат

8-10-2025, 15:47 136 Ўқиш режими + -
Бугунги кунда гиёҳвандликнинг янгича кўриниши бу психотроп дориларни истеъмол қилишдир. Янгича гиёҳвандлик афсуски, ҳозирги пайтда айрим ёшлар ўртасида учрамоқда.
Албатта ёшларни психотроп дориларни истеъмол қилиши ўз соғлигига хавф солишидир.  Ислом дини инсонни ўз ихтиёри  билан ўзини соғлигини йўқотиб, соғлигига  хавфни юзага келтиришидан қайтаради.  Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир”, дейилган.  (Нисо сураси, 29-оят).   Қасддан психотроп дориларни истеъмол қилиш инсон ўз соғлигини аста-секинлик билан ҳалокатга олиб бориб қўйишидир. Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”-дейилади. (Бақара сураси, 19-оят).           
“Пайғамбар (с.а.в.) ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар”, дейилади ҳадиси шарифда (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). Мазкур ҳадиси шариф ҳар қандай турдаги гиёҳвандлик воситалари ва қарамликни келтириб чиқувчи, зарарли нарсалар ҳаром эканига далолат қилади.
Гиёҳванд моддалар ва турли психотроп воситаларни истеъмол қилиш инсон камолотига, имон-эътиқодига хавф хатар солиш билан бир қаторда мустақил мамлакатимиз ривожланиши ва тараққиётига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатади. 
Гиёҳвандликнинг янги кўринишидан огоҳ бўлиб, уни зараридан ёшларимиз асрайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни ёмон иллатлардан Ўз паноҳида асрасин!
  
 Руҳиддин Акбаров,
 Ў
збекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими