1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оила хотиржамлиги

11-10-2025, 15:04 109 Ўқиш режими + -
Оила хотиржамлиги инсон учун энг муҳим ҳисобланади. Оила хотиржам бўлмаса, инсонга ҳеч нарса тотимайди. 
 Аллоҳ таоло инсонга меҳр-муҳаббат бериб, унга оилавий хотиржамлик ато қилди. Бу ҳақда “Қуръони карим”да шундай марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (бири) сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун ибрат-аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят).
Оилада баъзан хато-камчиликлар бўлади. Оила хотиржам бўлиши учун эру-хотин бир-бирларини хато-камчиликларини кечиришлари керак.  Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:“Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтармаган киши биздан эмас” (Имом Термизий ривояти).
Маълумки, кечиримли бўлиш динимизда мақталган сифатлардан ҳисобланади. Ўзгани кечириш нафсга ёқмаса ҳам, бу катта можароларнинг олдини олади, келгусидаги хотиржамликни таъминлайди.
Аллоҳ таоло барчамизга оилавий хотиржамлик ато қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими