Бу дунёда инсон учун беш нарса ғаниматдир. Улар :
- Ёшлик ғанимат;
- Соғлик-саломатлик ғанимат;
- Мол-мулк ғанимат;
- Бўш вақт ғанимат;
- Ҳаёт ғанимат.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Беш нарсадан аввал беш нарсани ғанимат билинг; кексаликдан аввал ёшликни, бетобликдан аввал саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, бир ишга машғул бўлишдан аввал бўш вақтни ва ўлим келмасдан аввал ҳаётлик вақтни”деб марҳамат қилганлар (Имом Байҳақий, Имом Ҳоким ривояти).
Бу ҳадисда олам-олам маъно мужассам, умр ўтиб қўймасдан ёшликни қадрлашимиз, хасталик бўлмасдан аввал ўз соғлигимиз ҳақида қайғуриб, уни асраб авайлашга, ўлим соя солмасдан туриб, ҳаётда савоб ва эзгу амаллар қилиб қолишга, охиратга тайёр бўлишга ундалмокда.
Аллоҳ таоло барчамизга ғанимат нарсаларни қадрига етишга муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими